Партияси мамлакатдаги парламент сайловларида ғалаба қозонган чех ўнг популистлари етакчиси Андрей Бабиш Россия тажовузини қайтаришда Украинага ҳарбий ёрдам юкини Чехиядан тўғридан-тўғри Европа Иттифоқига юклашга чақирди.
Агар «Норози фуқаролар акцияси» (ANO) партияси Чехия парламенти қуйи палатасида ҳукмрон коалицияни тузишга муваффақ бўлса, унда мамлакат бюджетидан Украинага ҳарбий ёрдам учун маблағ ажратиш тўхтатилади. Бу ҳақда 8 октябр, чоршанба куни Прагада бўлиб ўтган матбуот анжуманида партия етакчиси, миллиардер Андрей Бабиш маълум қилди, деб хабар беради České Noviny.
Бабишнинг сўзларига кўра, Чехия аллақачон Европа Иттифоқи бюджетига «60 миллиард» ҳисса қўшяпти, бу Украинага урушда ёрдам беради. «Биз Украинага қурол-яроғ учун бир крона ҳам (бюджетдан) бермаймиз», — дея сиёсатчи сўзларини келтиради České Noviny. «Чехия учун пулимиз йўқ. Ўйлайманки, биз Украинага тўғридан тўғри ёрдам бердик, энди уларга Европа Иттифоқи орқали ёрдам берилади».
Андрей Бабиш, шунингдек, Чехиянинг Украина армияси учун снарядлар ва ўқ-дорилар сотиб олиш ташаббусини тўхтатишга яна бир бор ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, ташаббуснинг ўзи «оддий», лекин уни мудофаа иттифоқи сифатида бевосита НАТОга аъзо давлатлар ҳал қилиши керак.
Сиёсатчи, шунингдек, Украина учун снарядлар сотиб олиш жараёни шаффоф эмаслигини ва хусусий компания ундан «ўнлаб миллиардлаб даромад олганини» даъво қилди.