Қўшма Штатлар Европадаги ўз қўшинлари сонини камайтириш ниятида эмас, балки уларни у ерда қайта жойлаштириши мумкин.
Бу ҳақда президент Дональд Трамп финляндиялик ҳамкасби Александр Стубб билан учрашуви аввалида маълум қилди.
"Йўқ, лекин биз уларни бироз ўзгартиришимиз мумкин", деди Трамп Европадаги АҚШ қўшинларини қисқартириш имконияти ҳақидаги саволга жавоб бериб. "Сизга маълумки, Европада кўплаб қўшинларимиз бор ва биз уларни бироз кўчиришимиз мумкин".
У, шунингдек, Вашингтон ҳарбий харажатларни етарли эмас деб ҳисоблаган Испанияни НАТОдан чиқариб юборишни таклиф қилди.
"Уларда мудофаа харажатларини ошириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Лекин бу яхши. Очиғини айтганда, Испанияни НАТОдан чиқариб юбориш керак", - деди Америка раҳбари.