Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланишининг сабаби маълум бўлди. Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ходими Эркин Абдулаҳатовга кўра, бунга антициклон ҳодисалари сабаб бўлган.
"Пойтахт шарқида ҳануз ҳавода майда РМ-2.5 заррача билан боғлиқ ифлосланиш миллий рухсат этилган меъёрдан 3 баробаргача юқорилигича қолмоқда.
Республика маркази, ғарби (Учтепа хокимияти), шимолий-ғарби (Олмазор) ва жануби-ғарбида (Сергели) бу каби ифлосланиш пойтахт шарқи ва шимолига нисбатан бироз яхши.
Умуман олганда, соат 11.00 га нисбатан соат 10.00 да ҳавода майда заррачалар бироз камайди.
Ҳозир антициклон жануби—ғарбий чеккаси таъсиридамиз ва бундай пайтда Қуёш сиқиш ва ботишдан 2 соат ўтгач, хавода инверсия ҳодисаси рўй бера бошлайди. Бундай пайтда пойтахт сирт юзаларидаги чангни аста хавога кўтариоиши кузатилади. Хаддан ташқари кўп машина омили эса, паст эсувчи шамолни чақириб, майда заррачаларни юқорига кўтарувчи вазифасини бажаради.
Пойтахтда ҳаво ифлосланиши тушдан сўнг яна ўз холига қайтади", деб ёзади иқлимшунос.