2022 йилда Украинада жанговар ҳаракатлар бошланганидан сўнг Ғарбий давлат элчиси Грузияга Россия билан уруш бошлашни, "10 кун туриб, кейин партизанлар урушига ўтишни" таклиф қилган.
Бу ҳақда ҳукмрон "Грузия орзуси – Демократик Грузия" партияси бош котиби, Тбилиси мэри Каха Каладзе Грузиянинг "Имеди" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Бир Ғарбий давлатнинг элчиси, у мамлакат бош вазири билан учрашиб, "Сизлар урушни бошлайсизлар, сизга ҳарбий техника берилади. Асосийси, 10 кун чидаб, кейин партизанлар урушига ўтасизлар, деганди", - деди у.
Мэрнинг сўзларига кўра, ўшанда Ираклий Гарибошвили бош вазир бўлган. Каладзе қайси давлат элчиси Грузияни урушга қўшилишини таклиф қилганига аниқлик киритмади.