Бугун 11 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Наманганда эркак хотинини ваҳшийларча ўлдиргани айтилмоқда

Наманганда эркак хотинини ваҳшийларча ўлдиргани айтилмоқда

2025 йил 7 октябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида жиноий воқеа содир бўлди — Ахча қишлоғида яшовчи эркак ўз турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди. Воқеа оқибатида 5 ва 6 ёшли икки бола онасиз қолди.

Маълумотларга кўра, ўша куни соат 10:00 да суд қарори асосида Мажбурий ижро бюроси ҳамда тегишли бешта ташкилот вакиллари аёл — Б.М.ни болалари билан уйга киритиш жараёнини амалга оширган. Ташрифдан сўнг улар уйдан чиқиб кетган.

Бироқ ташкилотчилар кетганидан кейин уйда фақат аёл ва унинг турмуш ўртоғи — Р. қолган. Айнан шу пайтда оилавий жанжал келиб чиққан. Эркак фарзандлари кўз ўнгида аёлини аввал дўппослаб, кейин эса бўғиб қўйган. У содир этган ишларидан сўнг тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилган.

Таъкидланишича, 2 октябрь куни ҳам аёлни уйга киритиш белгиланган эди. Бироқ ўша пайтда уй эгалари ҳозир бўлмагани сабабли уй эшиклари қулфланган ва иш амалга оширилмаган. Шунга қарамай, марҳумада калит бўлгани учун у уйга кирган, аммо ташкилотчилар унинг ёлғизлигини инобатга олиб киритишни кейинга қолдиришни таклиф қилган. Аёл эса “яшашга жойим йўқ” деб, уйга киришдан бош тортмаган.

Аввалроқ, аёл турмуш ўртоғи томонидан тан жароҳатлари олгани ҳақида 102 рақамига мурожаат қилгани ҳам хабар қилинган.

Киритилди: 16:19 10.10.2025. Ўқилди: 1233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!