Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Британия Исроилга Ғарбий Соҳилдаги аҳоли пунктлари фаолияти учун санкциялар жорий этмоқчи

Британия Исроилга Ғарбий Соҳилдаги аҳоли пунктлари фаолияти учун санкциялар жорий этмоқчи

Буюк Британия ТИВ раҳбари Эд Милибенд Исроилнинг Ғарбий соҳилидаги посёлкаларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдосини тақиқлашини эълон қилиш арафасида. Янги чеклов чоралари, шунингдек, аҳоли пунктларини қуришда қатнашаётган компанияларга нисбатан санкцияларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳакаби эса Буюк Британия томонидан эълон қилиниши кутилаётган санкциялар юзасидан ўз муносабатини билдириб, Вашингтон ҳам жавоб қадамларини ташлаши мумкинлигидан огоҳлантирган.

“Мен буни Исроил ҳукуматига нисбатан камситиш деб биламан. Бу яҳудий халқига қарши қаратилган дискриминация ва мен унинг ортидаги мантиқни тушунмаяпман. Бу худди қаерга тушишини билмасдан туриб тош отишга ўхшайди. Британия суверен давлат, у ўзи хоҳлаган ишни қилиши мумкин, аммо АҚШ ҳам суверен давлатдир”, дея баёнот берган элчи.

Киритилди: 21:35 08.09.2026. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!