Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бразилиялик футбол афсонаси ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди

Бразилиялик футбол афсонаси ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди

"Бавария" ва "Интер" собиқ футболчиси Лусио бахтсиз ходиса натижасида куйиш жароҳатини олди.

Бу ҳақда "Globo" хабар бермоқда. Манбага кўра, пайшанба куни Лусионинг уйида камин портлаган. Бразилиялик футболчи касалхонага ётқизилган. Собиқ футболчининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда ва у ҳушида.

Лусио фаолиятини 2020 йилда якунлади. Ҳимоячи Европада "Байер", "Бавария" ва "Интер" жамоаларида тўп тепган. "Бавария" билан 3 марта Бундеслига ва Германия Кубогини қўлга киритган. "Интер" билан биргаликда Италия чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.

Киритилди: 23:23 20.05.2025. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!