Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бразилияда ҳаво шарида ёнғин чиққач, ерга қулади. Қурбонлар бор

Бразилияда ҳаво шарида ёнғин чиққач, ерга қулади. Қурбонлар бор

Бразилиянинг Прая Гранде шаҳрида ҳаво шари қулаши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Санта-Катарина штати губернатори Жоржино Мелло.

Шар саватида жами 21 киши бўлган. Улардан 13 нафари, жумладан учувчи омон қолган, бедарак йўқолганлар йўқ, деб хабар берди штат ҳукумати матбуот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ҳаво шари саватидаги ёндиргич туфайли бошланган. Ҳодиса содир бўлган вақтда минтақада ҳаво очиқ эди.

Маълум қилинишича, ҳаво шари тиббиёт маркази яқинида қулаган.

«Учувчининг сўзларига кўра, сават ичида ёнғин бошланган, у аппаратни фавқулодда тушира бошлаган ва шар ерга жуда яқин келганда одамларга сакрашни буюрган», – деди воқеа жойига етиб келган журналистларга Прая-Гранде полицияси зобити Тиаго Луис Лемос.

«Йўловчилар сакрашни бошлаган, аммо баъзилари бунга улгурмаган. Аланга кучайиб, шар яна юқорига кўтарилиб кетган. Кейинроқ у шокиласи йўқолгани сабабли қулаб тушган», – дея қўшимча қилди полиция вакили.

Жабрланган 13 киши яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

«Биз мотамдамиз, содир бўлган воқеа – фожиа, – деди Губернатор Мелло. – Нима учун бундай бўлганини аниқлаймиз. Аммо ҳозир энг муҳими – одамлар ва оилаларга етиб бориш учун қўлимиздан келганини қилиш».

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва Х платформасида «қурбонларнинг оилалари билан бирдамлиги»ни билдирган.

Прая Гранде Санта-Катарина штатининг жанубида жойлашган бўлиб, машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади. Шаҳар ҳавода саёҳатга оид кўнгилочар машғулотлари билан машҳур.

Киритилди: 11:49 22.06.2025. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!