Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бозорларда тухум, пиёз ва гуруч қимматлашди

Бозорларда тухум, пиёз ва гуруч қимматлашди

Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг 10 мартдаги максимал ва минимал нархларини эълон қилди.

Қўй гўшти — минимал нархи Тошкентнинг Қўйлиқ ва Миробод деҳқон бозорларида  39 000 сўм, максимал нархи Олой деҳқон бозорида 70 000 сўмни ташкил этган.

Мол гўшти — лаҳмдан ташқари, 1 кг. ўлчовдаги минимал нархи Тошкентнинг Эски жўва деҳқон бозорида 36 000 сўм, Олой ва Миробод деҳқон бозорларида эса 60 000  сўм максимал нархларда кузатилган.

Шакар — минимал нархи Навоийнинг “Саховат”, Тошкентнинг Фарҳод, Миробод, Эски Жўва, Қўйлиқ ва Олой деҳқон бозорларида 5500 сўмдан қайд этилган.

Максимал нархлари эса Нукус шаҳрининг Нукус деҳқон бозори, Андижоннинг Янгибозор деҳқон бозори, Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори, Жиззах шаҳрининг Жиззах марказий деҳон бозорида 6500 сўмдан кузатилган.

Шунингдек, Жиззахнинг “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Термизнинг “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори”, “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” ҳамда Тошкентнинг Олой деҳқон бозорларида ҳам шакарнинг ушбу максимал нархда эканлиги аниқланган.

Ўсимлик ёғи — минимал нархи Тошкентнинг Эски Жўва ҳамда Қўйлиқ деҳқон бозорларида 8400 сўм, максимал нархи Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори”, Тошкентнинг Эски Жўва, Олой, Фарҳод ва Миробод деҳқон бозорларида 13 500 сўм бўлган.

Гуруч — “Нукус” навли гуруч Нукус деҳқон бозорида минимал 3800 сўм, “Лазер” навли гуручнинг максимал нархи эса Тошкентнинг Олой, Миробод деҳқон бозорларида 18 000 сўмга чиққан.

Тухум — 10 донаси Янгийўл  шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Тошкентнинг Фарҳод, Қўйлиқ бозорларида 4000 сўм, “Олой деҳқон бозори”да 10 000 сўмдан сотилган.

Сабзи — Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”да 700 сўм, Тошкентнинг Олой деҳқон бозорида 4500 сўмдан аниқланган.

Пиёз — Андижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Дамариқ деҳқон бозорида 1500 сўм минимал нархда бўлган.  

Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори”да ҳам пиёзнинг нархи ушбу минимал нархда эканлиги аниқланган.

Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”да эса 4300 сўм максимал нархда аниқланган.

Картошка — минимал нархи Тошкентнинг Эски Жўва, Миробод деҳқон бозорларида 1200 сўм, максимал нархи эса Олой деҳқон бозорида 6000 сўмдан бўлган.


 

Киритилди: 14:03 12.03.2020. Ўқилди: 4105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!