Сешанба куни БМТ Бош Ассамблеяси доирасида сўзга чиққан Карни Канада Исроил билан тинч-тотув яшаши мумкин бўлган Фаластин давлатини яратишга кўмаклашишни мақсад қилганини таъкидлади.
Етакчилар учрашувида Карни можаронинг фаластинликлар учун оғир оқибатлари ҳақида гапирди. Ғазо секторида ҳозирги кунда замонавий тарихда оёқ-қўллари ампутация қилинган болалар сони энг кўп. Касалхоналар, мактаблар ва туғруқхоналар вайрон қилинган ва бу объектларнинг ҳеч бири тикланмаган,» - деди у.
“Мен Фаластин учун 100 млн Канада доллари миқдорида халқаро ёрдам ажратилишини эълон қиламан, шундан 80 миллиони гуманитар ёрдамга, 20 миллиони эса тинчлик ва хавфсизлик салоҳиятини оширишни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади”, деди Канада Бош вазири.