Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Бойсунда кучли сел келиши натижасида яна нефт аралаш суюқлик оқмоқда

Бойсунда кучли сел келиши натижасида яна нефт аралаш суюқлик оқмоқда

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яна нефт аралаш суюқлик оқаётгани кузатилмоқда.

Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, бугун тонгги 06:30да кучли сел келиши натижасида ҳандақни бузиб кетган ва натижада нефт аралаш суюқлик оқиб чиққан. Ҳозирда ўрганиш давом этмоқда ва натижаларига кўра қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: Бугун 13:53. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!