Теҳрондаги Инқилоб майдонида бўлиб ўтган митингда Юнес Лалехзар мамлакат раҳбариятини қўллаб-қувватлашини ва ватан равнақи учун хизмат қилишга тайёрлигини айтди.
Шу билан бирга, Исроилда ички норозилик кучаймоқда. Энг консерватив гуруҳ — “Харедим”лар ҳарбий хизматга чақирувга қарши намойишлар ўтказиб, Қуддус йўлларини тўсиб қўйган.
Ашкелонда ҳарбий полиция бошлиғи уйига бостириб кирилгани учун 25 киши ҳибсга олинган. Улар ҳарбий хизмат ўрнига Таврот ўрганишни устун қўйишини айтмоқда.