Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эронлик ҳарбийлар минглаб бомбаларни зарарсизлантириш чоғида қурбон беришди

Эронлик ҳарбийлар минглаб бомбаларни зарарсизлантириш чоғида қурбон беришди

Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.

Қайд этилишича, ИИСК ҳарбийлари шу вақтга қадар Занжон провинциясида 15 мингдан ортиқ портламай қолган ўқ-дориларни зарарсизлантиришга муваффақ бўлган.

«Бугун ана шундай миссиялардан бири (кассетали бомбаларни зарарсизлантириш) давомида 14 нафар фидоий жангчи ҳалок бўлди, икки нафари эса жароҳат олди», — дейилади нашр хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, душманнинг кассетали бомбалар ва авиация миналаридан фойдаланган ҳолда берган ҳаво зарбаларидан сўнг, провинциянинг қатор ҳудудлари, жумладан, 1,2 минг гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерлари хавф остида қолган.

Киритилди: 23:49 01.05.2026. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!