Мажбурий ижро бюросинин Тошкент вилоят бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 17.11.2025 йилдаги ижро ҳужжати 12.01.2026 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳужжатига асосан қарздор “V.G.” МЧЖдан ундирувчи банк фойдасига 3 206 395 351 сўм қарздорлик ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган нотурар бинога қаратиш белгиланган.
Қонун талабларига мувофиқ, қарздорга қарзни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Гаров мулки сифатида қайд этилган нотурар бино, белгиланган тартибда аукцион савдосига чиқарилиб, сотилган ва сотувдан тушган пул маблағларидан 3 206 395 351 сўм миқдоридаги қарз тўлиқ ундирилиб, маблағ ундирувчи фойдасига ўтказилди.
Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.