Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британия фуқаролари – марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Улар Иккинчи жаҳон уруши даврида, ғоят таҳликали вазиятда, ўз ҳаётларини жиддий хавф-хатарга қўйиб бўлса-да, Жерси оролидаги фашистлар концлагеридан қочиб чиқишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовга ўз уйларидан жой бериб, унинг жонини асраб қолган ҳамда улкан жасорат ва инсонпарварлик фазилатларини намоён этган.
Дунё халқлари ўртасида тинчлик, дўстлик ва биродарлик ғояларини тарғиб этишда алоҳида ўрнак кўрсатганлари учун Буюк Британия фуқаролари – марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонлар Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.