Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Реал Мадрид" мураббийи лавозимига янги фаворит бўлди, деб хабар бермоқда Onda Cero нашри.
Манбага кўра, аввалроқ "Реал" мураббийлик курсисига асосий даъвогар Жозе Моуриньо бўлган. Бироқ ҳозирда айнан Нагельсманн номзоди "Қироллик клуби" раҳбариятида энг кўп қўллаб-қувватланмоқда. "Қаймоқранглилар" бошлиқлари унинг услуби жамоанинг ҳозирги таркиби ва вазифаларига жуда мос келади деб ҳисоблашади.
Қайд этилишича, Нагельсманнинг ўзи "Реал"да ишлашга ижобий қарайди. Бироқ у Германия терма жамоасини фақат 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг тарк этишга тайёр бўлади.