Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Босния ва Герцеговина прокуратураси Сербия президенти ва унинг тарафдорларини қўлга олишни талаб қилмоқда

Босния ва Герцеговина прокуратураси Сербия президенти ва унинг тарафдорларини қўлга олишни талаб қилмоқда

Босния ва Герцеговина прокуратураси полисиядан Сербия Республикаси президенти Милорад Додик ва унинг тарафдорларини қўлга олишни талаб қилди.

Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.

Прокуратура Додик ва унинг тарафдорларини конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбламоқда.

Феврал ойининг охирида Босния ва Герцеговина суди Милорад Додикни қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Серб Республикаси президенти бу қарорни тан олмаслигини билдирган эди.

Маълумот учун, Серб Республикаси Босния ва Герцеговина давлати таркибидаги автоном тузилма бўлиб, бу ҳудудда асосан серб миллатига мансуб аҳоли яшайди.

Киритилди: 21:28 12.03.2025. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!