Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Боқирий: Эрон ўз суверенитети ва миллий хавфсизлигидан воз кечмайди

Боқирий: Эрон ўз суверенитети ва миллий хавфсизлигидан воз кечмайди

Эрон миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш масаласида ҳеч қандай муросага бормайди. Бу ҳақда Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Али Боқирий Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Пекиндаги учрашувда маълум қилди. Бу ҳақда Tasnim News хабар берди.

Учрашувда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари, Теҳроннинг урушни тугатишга қаратилган дипломатик ташаббуслари ҳамда минтақада барқарор хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.

Боқирий АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини қоралаб, мамлакатга қилинган ҳужумлар, шунингдек, Эроннинг марҳум раҳбари ва унинг оила аъзоларининг ўлдирилишини унутилмас жиноят деб атаган. У бундай ҳаракатларни ҳарбий жиноят сифатида баҳолашини ва уларнинг давом этишига йўл қўйиб бўлмаслигини билдирган.

Эрон вакили, шунингдек, мамлакат ўз миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш позициясидан қайтмаслигини таъкидлаган.

«Бутун бир цивилизацияга қарши уруш ғалабага олиб келмайди. Бундай ёндашув жаҳон иқтисодиётида узилишларга сабаб бўлади», — деган Боқирий АҚШнинг ҳарбий сиёсати ва ҳукмронликка интилишини танқид қилар экан.

Учрашувдан кейинги интервьюсида у Хитой Эроннинг дипломатик ёндашувини қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, келгусида Теҳрон ва Пекин дипломатия ҳамда ҳарбий масалалар бўйича умумий ёндашувни шакллантиришга интилади.

Киритилди: 18:14 02.11.2026. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!