Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Боливияда автобус иштирокидаги ЙТҲда 13 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди

Боливияда автобус иштирокидаги ЙТҲда 13 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди

Боливияда Томайкури шаҳри яқинидаги автомобиль йўлида автобус қояга бориб урилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда полиция вакили Лимберт Чокега таяниб, Erbol портали хабар берди.

Аниқлик киритилишича, транспорт воситаси Сукредан Орурога кетаётган бўлган, бироқ ёмғирлар туфайли юзага келган кўчкилар туфайли у ариққа тушиб кетган, шундан сўнг тоққа бориб урилган.

"Тахминан 20 нафар ярадор касалхонага ётқизиш учун Ляллагуага етказилди, ҳозирча 13 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда," - деди полиция вакили.

Киритилди: 18:40 13.03.2025. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!