Озарбайжонда бўлиб ўтган ушбу халқаро турнирнинг бугун финал баҳслари бўлиб ўтди. Аёлларимизнинг натижалари ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик. Эркаклар терма жамоамиз эса, турнирни 1 та олтин, 2 кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-63,5 кг. Саят Илясов
Кумуш медал:
-57 кг. Нодирбек Аллаберганов
-86 кг. Жасурбек Йўлдошев
Бронза медал:
-48 кг. Беҳруз Холдоров
-54 кг. Шахзод Музаффаров
-71 кг. Сардор Абдумуталиев
-71 кг. Бекзод Ҳамидов
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.