Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина русларнинг режасини барбод қилди

Украина русларнинг режасини барбод қилди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украина Мудофаа кучлари Россия қўшинларининг Суми вилоятига кириб келишга уринишини муваффақиятсизликка учратганини маълум қилди.

Унинг айтишича, чегарадош ҳудудларда ҳам, Россия ҳудудида ҳам шиддатли жанглар давом этмоқда.

"Россия қўшинлари ўз раҳбариятининг буйруғини бажариб, бизни Курск вилояти ҳудудидан сиқиб чиқаришга ва Суми вилоятининг чегара туманларини эгаллашга уринмоқда. Бироқ бўлинмаларимизнинг фаол ҳаракатлари яна бир бор душман ҳужумини барбод қилди," - дея Сирский ўзининг Телеграм-каналида ёзди.

У вазиятни жойида баҳолаш, қўмондонларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш учун бу йўналишга алоҳида эътибор қаратганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бригадаларни таъминлаш, ўқ-дориларни тўлдириш ва моддий-техник таъминот бўйича тезкор қарорлар қабул қилинган.

Киритилди: 21:11 21.04.2025. Ўқилди: 1333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!