Бугун 20 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Kazakh Scout: Ўзбекистон U17 терма жамоасининг камида ярми Европа ва Осиё жамоаларига ўтиши керак

Kazakh Scout: Ўзбекистон U17 терма жамоасининг камида ярми Европа ва Осиё жамоаларига ўтиши керак

Твиттер ижтимоий тармоғида "Kazakh Scout" профилини юритувчи шахс Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

"Европа ва Осиёнинг етакчи клублари Ўзбекистон U-17 жамоасининг ҳеч бўлмаганда ярмини ўз таркибларига қўшиб олмасалар, бундан жуда ҳам ҳайрон бўламан. Шукуруллаев, Рустамов, Ҳасанов, Алиев ва бошқалар – барчаси иқтидорли йигитлар.

Мен уларга омад тилайман, лекин Саудия Арабистонига қарши финал олдидан уларга омад керак бўлмайди, деб ўйлайман", — дея ёзди муаллиф.

Ушбу фикрга жавобан @Nottscountycol саҳифаси эгаси қуйидагича фикр билдирди:

"Катта эҳтимол билан Россия, Қозоғистон, Беларусь ва Озарбойжон клублари уларни ўз сафига қўшиб олса керак. Боиси, уларнинг маданияти Ўзбекистонники билан ўхшаш".

"Kazakh Scout" эса бу фикрга қўшилмади: "Улар Россия, Беларусь чемпионати даражасидан ўсиб кетишган. Улар Бельгия, Нидерландия, Туркия, Хорватия, Сербия ва Франция клубларида асосий таркиб учун кураша олишади. Айниқса, Ҳусанов ўзбеклар нималар қодирлигини кўрсатганидан кейин".

Киритилди: 12:22 19.04.2025. Ўқилди: 2115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!