АҚШ президенти Доналд Трампнинг 9 май куни Ғалаба парадига ташриф буюриши ҳақида гап йўқ.
Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
"Бу ҳақда ҳеч қандай гап бўлмаган," - деди Песков.
Бундан олдин, 2025 йил февраль ойида, Франциянинг "Le Point" журнали ўз манбаларига таяниб, Трамп гўёки Ғалаба кунида Москвага ташриф буюриш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.