“Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Англия клубидаги фаолияти бош мураббий Хосеп Гвардиола билан тушунмовчилик туфайли якунланиши мумкин.
Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.
"Ҳусанов машғулотдан сўнг Пеп Гвардиола билан жанжаллашиб қолган. Катта манбаларга кўра, Ҳусановнинг "Сити"даги келажаги муҳокама қилинмоқда.
Март ойи охиридаги машғулотдан сўнг Пеп Хусановни қучоқлаб, унинг машғулотлардаги ва ўйинлардаги ҳаракатларини юқори баҳолаганди. Бироқ бу қўллаб-қувватловлар шунчаки футболчининг кўнглини кўтаришдан иборат бўлган.
Пеп Гвардиола машғулотлар пайтида Хусановни ўзини масхара қиляпти деган гумонга борган. Рубен Диаш вазиятга аралашиб, асл ҳолатни Пепга тушунтиришга уринди, чунки Ҳусанов инглиз тилида гапиришда қийналади, аммо Пеп хафа бўлган.
Ҳусанов энди "Сити"да захирада қолиши ҳақида хабарлар тарқалди. «Унинг «Сити»даги фаолияти ҳали бошланмай туриб тугади", — дейилади манбада.