Мадриднинг "Реал" клуби Карло Анчелотти билан хайрлашган тақдирда вақтинчалик мураббий тайинлаши мумкин.
Июнь-июль ойларида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида жамоани бошқа мураббий бошқариши ҳам ҳеч гап эмас. Diario AS хабарига кўра, бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида Сантьяго Солари ва Рауль Гонсалес номзоди кўриб чиқилмоқда. Биринчиси ҳозирда клуб спорт бошқарувида, иккинчиси эса "Кастилья"ни бошқармоқда.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунлангач, "Реал" янги доимий бошқарувчи танлашни режалаштирмоқда. Асосий номзодлар - Хаби Алонсо ва Юрген Клопп.