Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Blue Origin компанияси ракетаси портлаши оқибатида зарар кўрган Канаверал бурнидаги учириш майдончасини тиклаш 2 йилга чўзилиши мумкин

Blue Origin компанияси ракетаси портлаши оқибатида зарар кўрган Канаверал бурнидаги учириш майдончасини тиклаш 2 йилга чўзилиши мумкин

Бу ҳақда NASA раҳбари Жаред Айзекман маълум қилди.

Blue Origin компаниясининг оғир New Glenn ракетаси ўтган ҳафта Флоридадаги учириш майдончасида синов чоғида портлаб кетди. Америкалик миллиардер ва Amazon асосчиси Жефф Безосга тегишли Blue Origin компанияси SpaceX'га рақобат кўрсатиш учун New Glenn'ни ўта оғир ташувчи ракета даражасигача модернизация қилишни режалаштирган эди.

NASA раҳбарининг қўшимча қилишича, вазият Blue Origin’да захира учириш мажмуаси йўқлиги билан мураккаблашмоқда.

Калифорниядаги Ванденберг Космик кучлари базасида жойлашган иккинчи майдонча эса ҳали ривожланиш босқичида.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!