1 июндан бошлаб автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчалари 1 м3 метанни 5700-5800 сўмдан сота бошлади. Бу ҳақдаги суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Бунгача аксарият шохобчаларда нарх 5250 сўм атрофида эди. Шу тариқа, нарх ошиши 8,5–10 фоизга тенг бўлган.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, 1 июндан бошлаб метан-шохобчаларга етказиб бериладиган табиий газ нархи 1 м3 учун 2700 сўм деб белгиланди.
Тарифлар ўзгариши ҳақида инфографика: