“Самарқанд вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан:
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университети ташкил этилади;
Самарқанд давлат университетига Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали қўшиб олинади;
Самарқанд давлат педагогика институтига Самарқанд давлат университети Ургут филиали қўшиб олинади ҳамда мазкур филиал базасида Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факултети фаолияти йўлга қўйилади;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалини қўшиб олинади.
2026/27 ўқув йилидан мазкур қарорда кўзда тутилган ОТМларнинг профессор-ўқитувчилари ва докторантлари хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака ошириш ва илмий стажировкага юборилади.
2027/28 ўқув йилидан Самарқанд давлат техника университетида Интеллектуал сув технологиялари илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади.