Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин Пашинянни туғилган куни билан табриклади ва Москва Ереван билан муносабатларни ривожлантирмоқчи эканини билдирди

Путин Пашинянни туғилган куни билан табриклади ва Москва Ереван билан муносабатларни ривожлантирмоқчи эканини билдирди

Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати маълум қилди.

"Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги муносабатлар анъанавий тарзда дўстона тусга эга. Ва биз уларнинг кейинги изчил ривожланишидан манфаатдормиз. Сизга соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман", дейилади Кремл эълон қилган Telegram'даги хабарда.

Сўнгги пайтларда Россия ва Арманистон ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашди. Москва Никол Пашинян ҳукуматини Ғарбга яқинлашиш йўлни танлаганликда айбламоқда. Ереваннинг Европа Иттифоқига аъзоликка бўлган уринишларига жавобан Россия Арманистондан маҳсулотлар импортига чекловлар кирита бошлади.

Май ойи охирида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Путин Украинадаги "инқироз" ҳозирда Арманистонда юз бераётган воқеаларга ўхшаш вазиятдан бошланганини айтган эди. 7 июн куни Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 19:15. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!