Венгрия Украинани Евроиттифоққа Ғарбий Болқон давлатларидан олдин қабул қилинишига йўл қўймайди, чунки улар ҳамжамиятда иштирок этишга анча яхши тайёр.
Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Будапештда Черногория Бош вазири ўринбосари, ташқи ва Европа ишлари бўйича масъул Филип Иванович билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Сийяртонинг таъкидлашича, "Украина Европага аъзо бўлишни икки йилдан ошиқ вақтдан буён кутмоқда", аммо айрим Ғарбий Болқон давлатлари бу жараёнда ўн йилдан зиёд вақт давомида иштирок этиб келмоқда.