Мухолифатчининг вафоти бир йиллигига Москвадаги Борисов қабристонида унинг хотирасини ёд этиш учун кўплаб одамлар тўпланишди — улар қабрга гуллар, расмлар ва хатлар қўйиб кетишяпти.
АҚШнинг Россиядаги элчиси Лин Трейси ҳам Алексей Навалний қабрини зиёрат қилиб, гул қўйди.
Бугун Навалнийнинг хотирасига бағишланган тадбирлар дунё бўйлаб ўтказилмоқда. Россиянинг кўплаб шаҳарларида хотира ёдгорликлари кўзга ташланмоқда, жумладан, қатағон қурбонларининг ёдгорликларига гуллар қўйилди.
Россияда Алексей Навалний хотирасига бағишланган акцияларда полиция камида 12 кишини қўлга олди.