Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Билармидингиз?! Қабристон зиёратида учрайдиган бидъатлар

Билармидингиз?! Қабристон зиёратида учрайдиган бидъатлар

- Марҳумнинг қабри олдига бориб зиёрат қилиш дуруст. Ибратланмоқ учун қабристонга бориб ўтириш ғоятда маъноли мустаҳаблардан ҳисобланади.

Бир аёлнинг расми бўртма қилиб чизилган қабр тоши ёнида ўтириб, “мени кимга ишондингиз, нима учун бизни ташлаб кетдингиз, энди кимни ота деймиз” деб қабристонда бор овози билан йиғлаганини кўриб хайратда қолдим. Аввало қабр тошига расмни бўртма қилиб солиш насронийлар иши, овоз чиқариб йиғлаш эса уят. Аёлни разм солиб кузатсам кўм-кўк кийимда қўлидаги буғдой солинган косани тўнкариб шам ёқди, бэихтиёр бу нима деб қизиқиб сўрадим, “отажонимнинг бугун қирқ маросимларини охирига етказдим” – деб жавоб берди. Яна атрофдаги бошқа қабрларнинг бошига чойнак пиёла қўйишган, қуриб қолган гуллар хашакка айланган…
Азизлар! Агар биз қабр устини тўлдириб чироқ ёқсак ҳам у чироқ қабр ичини ёрита олмайди, лекин биз биргина оят билан қабрга нур беришимиз мумкин. Қўлларимизни дуога очиб ўтганларни дуо қилайлик. Зиёрат одобларига риоя қилайлик!

Бу дунё ҳеч кимга абадий эмас
Омонатмиз азизлар бир-биримизга
Орқадан ўкириб йиғлаш дурустмас
Гуноҳлар кўп, тавба қилинг Аллоҳга!

 

Ўртачирчиқ туман бош имом-хатиб
ёрдамчиси Тўраева Муслима

Киритилди: 06:00 16.06.2020. Ўқилди: 7279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!