Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бернҳем Трампнинг Ирландиянинг бирлашиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

Бернҳем Трампнинг Ирландиянинг бирлашиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг бирлашган Ирландия ҳақидаги баёноти ортидан Буюк Британия бош вазири Энди Бернҳем Ирландиянинг бирлашиши масаласидаги позицияси ўзгармаганини маълум қилди.

Бернҳемнинг идораси вакили бош вазирнинг Ирландия бирлашуви масаласидаги аввалги баёноти ҳали ҳам ўз кучида эканини айтган.

Буюк Британия бош вазири 9 сентябр куни парламентда депутатларнинг Шимолий Ирландияда Ирландия Республикаси билан бирлашиш масаласида референдум ўтказилиши эҳтимоли ҳақидаги саволларига жавоб берган эди.

"Мен яна бир референдум ўтказилишини қўллаб-қувватлайдиган жамоатчилик кўпчилиги борлигидан хабарим йўқ. Бу ўзгармагунча, бундай референдум бўлмайди" , — деганди Бернҳем.

Киритилди: 12:02 13.09.2026. Ўқилди: 1443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!