«Ал Иттиҳод» ҳужумчиси Карим Бензема Винисиус «Олтин тўп»ни олишга муносиб бўлгани, аммо унга соврин берилмаганини айтди.
«France Football» нашри ҳақида гапирмоқчи эмасман... Винисиус мавсум давомида ҳар бир ўйинда ҳал қилувчи муҳим ролни ўйнади ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди. Шунинг учун «Олтин тўп»га ҳеч ким ундан кўра кўпроқ ҳақли эмасди.
У фақат энг яхши футболчилар қила оладиган ишни амалга ошираётганини кўрдик. У «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаганида уни қўллаб-қувватлаб хабар юбордим, чунки бу мен учун қайғули ҳолат эди», – деди ҳозирда «Ал-Иттиҳод»да тўп сураётган «Реал» собиқ ҳужумчиси Los amigos de Edu дастурида.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг энг яхши футболчиси деб France Football талқинига кўра, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри тан олинган, «Реал» вингери Винисиус Жуниор иккинчи ўринни эгаллаганди.