Бенямин Нетаняҳу ўз чиқишида “Эрон террор ўқи” деб атаган харитани кўрсатиб, уни дунё барқарорлиги ва Исроил мавжудлиги учун хавф деб таъкидлади.
Нетаньяҳунинг айтишича, ўтган вақт ичида Исроил армияси «Ҳизбуллоҳ» кучларини йўқ қилиб, Эрон ҳаво ҳудудини назоратга олган ва уран бойитиш объектларига зарбалар берган. Шунингдек, Нетаньяҳу Эроннинг ядровий ва баллистик дастурларини йўқ қилганини, хусийлар раҳбарлари ҳамда ХАМАС етакчиларини ўлдирганини билдирди.
Нетаньяҳу кўра, БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши санкцияларни узайтириши керак, акс ҳолда у ядровий салоҳиятини тиклаб олиши мумкин. Нетаньяҳу Ғазо шаҳрида қолган ХАМАС кучларини йўқ қилишга бел боғланганини маълум қилди.