Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил энди фаластинликларни ёппасига кузатолмайди

Исроил энди фаластинликларни ёппасига кузатолмайди

"Microsoft" корпорацияси Исроилнинг "Azure булут", "Unit 8200" ва сунъий интеллект хизматларидан фойдаланишини тўхтатди. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, корхоранинг илгари шартларига зид равишда технология фаластинликларнинг миллионлаб телефон қўнғироқларини оммавий тарзда сақлаш ва таҳлил қилиш учун ишлатилгани сабаб бўлган.

“Гувоҳларнинг айтишича, "Unit 8200" томонидан йиғилган маълумотлар "Microsoft"нинг Нидерланддаги маълумот марказида сақланган бўлиб, улар Ғазо ва Ғарбий соҳилда яшовчиларнинг алоқа тарихини таҳлил қилиш, кузатув маълумотларини AI воситалар ёрдамида ишлаш ва ҳатто ҳаво зарбалари режалаштириш учун фойдаланилган”, – дейилади хабарда.

"Microsoft" вице-президенти Брад Смитҳ ходимларга йўллаган мактубида ташкилот бу қарорни “оммавий кузатувга имкон берадиган технологияни таъминламаслик” принципига асосан қабул қилганини билдирган.

Шунга қарамай, компания бошқа Исроил ҳарбий ташкилотлари билан бўлган технологик ҳамкорлигини тўлиқ тугатмагани айтилмоқда.

Киритилди: 23:11 26.09.2025. Ўқилди: 1549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!