Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитойда электрнинг кўплиги муаммога айланди

Хитойда электрнинг кўплиги муаммога айланди

Хитойнинг қуёш энергияси бўйича етакчи Шандун музофоти кутилмаган муаммога йўлиқди — ишлаб чиқарилаётган электр токи меъёрдан ошиб кетди. Натижада электр нархи пасайиб кетмоқда, музофот раҳбарлари бунга чора кўриш мақсадида қуёш панелларини қисқартириб, ўрнига шамол парраклари ва атом энергетикасини ривожлантириш ҳақида бош қотиришмоқда.

Шандун — қуёш энергетикаси гиганти. Агар алоҳида давлат бўлганида, Европанинг кўплаб мамлакатларини ортда қолдириб, электр энергиясини ишлаб чиқаришда жаҳонда олтинчи ўринни эгаллаган бўларди. 2020 йилдан 2025 йилгача музофотда қуёш электр станциялари қуввати 23 дан 85 гигаваттгача ошди, бунга уйларнинг томларига ёппасига қуёш панеллари ўрнатиш ҳисобига эришилди, деб ёзмоқда Bloomberg.

Қуёш панелларининг энг катта камчилиги — энергия асосан куннинг ўртасида, талаб унча юқори бўлмаган пайтда ишлаб чиқарилади. Бу электр тармоқларига ортиқча юклама тушган бир паллага тўғри келади.

Музофот раҳбарлари шамол ва атом энергетикасини ривожлантиришни тезлаштириш орқали энергия балансини барқарорлаштиришни режалаштирмоқда. Бу манбалар сутканинг турли вақтларида энергия ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, тарифларни пасайтириш орқали кундузги соатлардаги истеъмол рағбатлантирилади ва бир вақтнинг ўзида энергия сақлаш тизимлари — ортиқча энергияни йиғиб, кечқурун тарқатувчи аккумулятор тизимлари ривожлантирилади.

Киритилди: 14:10 26.09.2025. Ўқилди: 1977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!