Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳусийлар Тель-Авивга "гипертовушли баллистик ракета" ёрдамида ҳужум қилди

Ҳусийлар Тель-Авивга "гипертовушли баллистик ракета" ёрдамида ҳужум қилди

Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг ҳутий исёнчилари Тель-Авивдаги бир нечта нишонларга "гипертовушли баллистик ракета" билан ҳужум уюштирди.

Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий вакили Яҳё Сария Al Masirah телеканали орқали маълум қилди.

"Яман Қуролли кучларининг ракета кучлари "Фаластин-2" гипертовушли баллистик ракетаси ёрдамида ҳарбий операция ўтказди ва у босиб олинган Яффа туманидаги (Тель-Авив) бир нечта муҳим нишонларга зарба берди. Операция ўз мақсадига муваффақиятли эришди", - деди ҳаракат вакили.

Аввалги хабарларда Исроилнинг Яман пойтахти Санога берган зарбаси оқибатида саккиз киши ҳалок бўлгани, 140 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 10:30 26.09.2025. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!