Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Мен Зеленский билан гаплашишни истардим. Унга айтадиган гапларим бор"

"Мен Зеленский билан гаплашишни истардим. Унга айтадиган гапларим бор"

Беларус президенти бу ҳақда “Россия 1” телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

"Мен Зеленский билан гаплашишни истардим. Унга айтадиган гапларим бор. Менимча, маслаҳатлашувларни бошлаш вақти келди. Россия армияси барча жабҳаларда йирик аҳоли пунктларини назоратга олди ва уларни тўхтатиш қийин бўлади", — деди Лукашенко.

Беларус президентининг фикрича, агар Зеленский ҳозир тўхтамаса, бутун Украинани йўқотади.

"Агар 2022 йилда Киев Москванинг таклифларини қабул қилганида эди, ҳозирда Украина Қримдан ташқари барча ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолган бўларди. Ҳозир ҳам Украина можароси бўйича яхши таклифлар бор, уларни АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам эшитган", — деди Лукашенко.

Киритилди: 23:01 26.09.2025. Ўқилди: 1375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!