Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой Ғарбнинг Россияга босим ўтказиш талабларига жавоб берди

Хитой Ғарбнинг Россияга босим ўтказиш талабларига жавоб берди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Гуо Жиакун Ғарб сиёсатчиларининг Пекин Москвага босим ўтказиши кераклиги ҳақидаги даъволарига жавоб қайтарди, деб хабар берди CCTV.

“Айбни Хитой зиммасига юклаш Украина инқирозини ҳал қилишга ёрдам бермайди. Унинг илдизлари Европада хавфсизлик бўйича узоқ йиллик минтақавий қарама-қаршиликларда ётади. Фақат барча томонларнинг қонуний хавфсизлик манфаатларини инобатга олган ҳолда ва Европада мувозанатли, барқарор хавфсизлик архитектурасини яратиш орқали тўғри йўлни топиш мумкин”, — деди дипломат.

Гуо Жиакун таъкидлашича, Хитой Украина можаросида доим хolis позицияни сақлаб келган ва музокаралар орқали ҳал этишга фаол ёрдам берган. Унинг қўшимча қилишича, айрим кучлар "жангарчилик тугашини истамайди, аксинча уни кучайтираётган ва ҳатто ундан фойда кўраётган ҳолда ҳаракат қилмоқда".

Киритилди: 15:42 26.09.2025. Ўқилди: 1039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!