“Коммерсантъ” нашрининг хабар беришича, Исроил бош вазири залда ўтирганларга "Ким “Америкага ўлим!” деб қичқиради?" ва "Ким совуққонлик билан европаликлар ва америкаликларни ўлдирди?", деган саволлар ёзилган карточкаларни кўрсатди.
Нетаняҳу биринчи саволга бешта жавоб варианти таклиф қилди: “Эрон”, “ҲАМАС”, “Ҳизбуллоҳ”, “Ҳусийлар” ва “Юқоридагиларнинг барчаси” ва Исроил бош вазири: “Юқоридагиларнинг барчаси” варианти тўғри", — деди.
Иккинчи саволга ҳам бешта жавоб варианти берилди: “Ал-Қоида”, “ҲАМАС”, “Ҳизбуллоҳ”, “Эрон” ва “Юқоридагиларнинг барчаси”. Нетаняҳу яна охирги вариантни тўғри деб атади.