"Манчестер Сити" шанба оқшомида "Бёрнли"ни ўз майдонида қабул қилади.
"Шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола эртага майдонга тушмайдиган футболчиларни айтди.
"Холанд тайёр. Аит-Нури, Шерки, Мармуш ва Ҳусанов - тайёр эмас. Ковачичда ўйнаш имконияти бор. Унинг қайтиши бизга катта ёрдам беради. У операция туфайли узоқ вақт ўйнамади. Лекин тайёргарлик кўряпти", - деди Гвардиола журналистларга.
"Манчестер Сити" - "Бёрнли" учрашуви 27 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.