Сешанба куни Беларусда мамлакат президенти сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Беларусликлар 21-25 январь кунлари муддатидан олдин овоз беришлари мумкин.
Муддатидан олдин овоз бериш кунлари сайлов участкалари соат 12:00 дан 19:00 гача танаффуссиз ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат Марказий сайлов комиссияси Беларус президенти лавозимига сайловда иштирок этиш учун беш нафар номзодни рўйхатга олди. Улар орасида мамлакатнинг амалдаги президенти Александр Лукашенко, Либерал-демократик партияси раиси Олег Гайдукевич, Республика меҳнат ва адолат партияси раиси Александр Хижняк, якка тартибдаги тадбиркор Анна Канопацкая ва партия Марказий қўмитасининг биринчи котиби Сергей Сиранков бор.
Мамлакатда президентлик сайловининг асосий куни 26 январга белгиланган. 26 январ, якшанба куни сайлов куни овоз бериш эрталаб соат 8:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтади.