Машҳур британиялик собиқ футболчи Дэвид Бекхэм Хитойда "Даллас Маверикс" ва "Хьюстон Рокетс" ўртасидаги НБА мавсумолди ўйинига ташриф буюрди. "Даллас" 132-115 ҳисобида ғалаба қозонди. Бекхэм трибунада актёр Жеки Чан ва собиқ баскетболчи ва саккиз карра All-Star соҳиби Яо Минг билан учрашди.
Британиялик ушбу тадбирдан олинган суратларни ижтимоий тармоқларда улашди. У Жеки Чан билан тушган суратга: "Яна афсонавий Жеки Чан билан. Хитойда НБА ўйинларининг биринчи кечаси", деб изоҳ қолдирди.
Кейинчалик Бекхэм Яо Минг билан тушган суратларини жойлаштирди ва уларга: "Хитойда НБА ўйинларининг охирги кечаси... Эски дўстимни кўриш жуда ёқимли", деб изоҳ қолдирди.