"Бавария" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала жароҳати сабаб 4-5 ойга сафдан чиқди.
Sport1 нашри хабарига кўра, мюнхенликлар энди унинг ўрнига "Барселона" футболчиси Фермин Лопесни сотиб олишни истамоқда.
"Кўк-анорранглилар" 22 ёшли футболчисини камида 70 миллион еврога баҳоламоқда. Ферминнинг ўзи клубдан кетмоқчи эмас.