«Барселона» «Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби бразилиялик форварднинг тўлиқ трансфери учун 10 миллион евро ва қўшимча бонуслар олади.
«Арсенал» Жезусга тиббий кўрикдан ўтиш учун рухсат берган. Кўрик душанба кунига белгиланган.
Шундан сўнг футболчининг «Барселона»га ўтиши расман якунланиши кутилмоқда.
Габриэл Жезус ўтган мавсумда 14 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган.