Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Барселона» Холанд трансфери бўйича музокараларни бошлади

«Барселона» Холанд трансфери бўйича музокараларни бошлади

«Барселона» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини жиддий ўрганмоқда.

El Nacional нашрининг хабар беришича, каталонияликлар норвегиялик голеадорнинг эҳтимолий трансфери юзасидан музокараларни бошлаган. Клуб ушбу курашда асосий рақобатчиларидан бири бўлган «Реал»ни ортда қолдиришни мақсад қилган.

«Барселона» Манчестер клуби атрофида юзага келган молиявий муаммолардан фойдаланишга умид қилмоқда. Агар «шаҳарликлар» молиявий қоидабузарликлар учун жиддий жазога тортилса, Холандни нисбатан камроқ маблағ эвазига сотиб олиш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

Манбага кўра, каталонияликлар фақат Холанд билан чекланиб қолмоқчи эмас. Клуб «Манчестер Сити»нинг яна бир қатор футболчилари — Йошко Гвардиол, Райан Шерки, Жереми Доку, Фил Фоден ва Антуан Семеньонинг вазиятини ҳам кузатиб бормоқда.

Transfermarkt портали Холанднинг бозор қийматини 220 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳозирча норвегиялик ҳужумчининг «Барселона»га ўтиши юзасидан расмий келишув ҳақида маълумот йўқ.

Киритилди: 23:44 19.10.2026. Ўқилди: 182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!