Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Барселона" нигериялик тўпурарга қизиқмоқда

"Барселона" нигериялик тўпурарга қизиқмоқда

"Галатасарой"нинг нигериялик форварди Виктор Осимхен "Барселона" шорт-листидан жой олди. Ушбу маълумот Goal Gossip томонидан эълон қилинди.

Манбага кўра, каталонияликлар Осимхенни Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аввалроқ, хориж ОАВда "кўк-анорранглилар" польшалик ҳужумчи билан шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида бир неча бор хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда 26 ёшли Осимхен Туркия чемпионати ва Чемпионлар лигасида олтита учрашувда учта гол урди. Айни пайтда Transfermarkt портали мутахассислари ҳужумчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:52 14.10.2025. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!