Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Барселона» Чемпионлар лигасини ўта йирик ҳисобидаги ғалаба билан бошлади

«Барселона» Чемпионлар лигасини ўта йирик ҳисобидаги ғалаба билан бошлади

«Барселона» Чемпионлар лигаси 2026/27 мавсуми умумий босқичининг 1-турида ўз майдонида «Фейеноорд»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Каталонияликларнинг 19 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямаль учрашувда битта гол урди ва иккита голли узатма амалга оширди.

Шунингдек, «Барселона» сафида Рафинья дубль қайд этди. Карим Адейеми ва Габриэл Жезус ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.

«Фейеноорд»нинг ягона голига Сем Стейн муаллифлик қилди.

Нидерландия клубининг яна бир голи VAR аралашувидан сўнг офсайд сабаб бекор қилинди.

Киритилди: 23:44 09.09.2026. Ўқилди: 319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!