«Барселона» раҳбарияти Карло Анчелоттининг Рафиньяни Бразилия терма жамоасига чақириш қароридан ҳайратда қолди.
The Touchline нашрининг хабар беришича, каталонияликлар футболчининг соғлиғидан хавотирда. Чунки Рафинья аввалги халқаро танаффусда олган жароҳатидан сўнг эндигина ўз формасини тикламоқда.
«Барселона» раҳбарияти вингернинг яна миллий жамоа ихтиёрига бориши унинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир кўрсатишидан қўрқмоқда.
Бразилия терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Анчелотти шогирдлари 14 ноябрда Япония, 17 ноябрда эса Сингапурга қарши майдонга тушади.